Жаҳон | 09:26 / 30.07.2020
4232
1 дақиқада ўқилади

Японияда ижтимоий масофалашувнинг янги чораси таклиф қилинмоқда

Японияда коронавирусдан ҳимояланиш учун ижтимоий масофалашув чораси сифатида очилган соябонлардан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Умуман, японлар орасида ёз вақтида қуёшдан сақланиш учун соябонлардан фойдаланиш кенг тарқалган.   

Фото: Pixabay

Таъкидланишича, бир метр диаметрга эга соябонни тутиб юриш одамларни бир-биридан зарур масофа сақлашга мажбур қилади. Бундан ташқари, соябон жазирама иссиқ ва юқори намгарчилик шароитида ҳақиқий синовга айланадиган ва иссиқ уришига олиб келиши мумкин бўлган ҳимоя ниқобини тақиш эҳтиёжидан халос этади.  

Шунингдек, соябон ниқоб тақилган вақтда қуёшдан қорайиш натижасида юзда қоладиган “оч рангли из” муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид