Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 2019 йилда қанча пул ишлагани маълум қилинди
Трампнинг бизнес-тузилмаларидан олган умумий даромади камида 446 миллион долларни ташкил этган.
Америка ҳукумати ҳузуридаги этика масалалари бошқармаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг 2019 йилдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Трамп Флоридадаги Мар-а-Лагро курортидан 21,4 миллион доллар ишлаган.
Вашингтондаги меҳмонхонаси Трампга 40,5 миллион доллар даромад келтирган. У ўтган йили Trump National Doral Miami курортидан 77,2 миллион доллар ишлаган бўлса, гольф-клуби 17,7 миллион доллар даромад олган.
The Wall Street Journal нашрининг баҳолашига кўра, Трампнинг бизнес-тузилмаларидан олган умумий даромади камида 446 миллион долларни ташкил этган.
Дональд Трамп бир неча бор ўз солиқ декларациясини эълон қилишдан бош тортганди. У бу қарорини аудит олиб борилаётганлиги билан изоҳлаган.
Мавзуга оид
14:31 / 24.12.2025
Даромадлар ўртасидаги тафовут: бойлар бойишда, камбағаллар қашшоқлашишда давом этяпти
17:51 / 08.12.2025
Ўзбекистонда квартира сотиб олиш учун неча йил пул жамғариш керак?
22:49 / 24.11.2025
Ню-Йорк аҳолисига синов тариқасида 12 минг доллардан криптовалюта тарқатилади
11:04 / 19.11.2025