23:15 / 13.08.2020
30041

Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида сезилди

Тожикистон ҳудудида юз берган зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида сезилди.

Маълум қилнишича, 13 август куни Тошкент вақти билан 23:07да Тошкент шаҳридан 306 километр жануби-шарқда, Тожикистон ҳудудида жойлашган нуқтада зилзила юз берган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентрида магнитуда 4,9 баллга тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Ер ости силкинишлари кучи Гулистон шаҳрида (эпимарказгача 234 км) 3 баллни, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз ва Навоий шаҳарларида 2 баллни ташкил этган.

Top