Жамият | 08:03 / 14.08.2020
6826
1 дақиқада ўқилади
Юнусободда сохта рухсатнома тайёрлаб берган бош шифокорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маҳкама хабарига кўра, унда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига зид равишда 22 нафар фуқаронинг автотранспорт воситасига республикада эълон қилинган карантин вақтида эркин ҳаракатланиш учун сохта маълумотнома тайёрлаб, махсус рухсатнома расмийлаштириб берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024