17:16 / 18.08.2020
13317

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 32 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда бугун ҳозирча 482 бемор коронавирусдан тузалиб, шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 32 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

«Бугун айни пайтга қадар мамлакатимизнинг 7та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 482 нафари соғайди.

Шундай қилиб, айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 32 062 нафарга, соғайиш кўрсаткичи эса 88 фоизга етди», дейилади вазирлик хабарида.

Тузалганлар (+482)
Тошкент шаҳрида 324 нафар;
Тошкент вилоятида 87 нафар;
Самарқанд вилоятида 34 нафар;
Бухоро вилоятида 20 нафар;
Сурхондарё вилоятида 8 нафар;
Андижон вилоятида 7 нафар;
Фарғона вилоятида 2 нафар.

Янги ҳолатлар (+425)
Бугун ҳозирча республиканинг 5 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 425та касалланиш ҳолати аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 384 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 26 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 9 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 4 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 2 ҳолат.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 1 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлимлар сони 242тага етди.

  • Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли Д.П. (аёл);
  • Учтепа туманида яшаган 52 ёшли А.Э. (эркак);
  • Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли М.Ю. (аёл);
  • Ангрен шаҳрида яшаган 61 ёшли М.Г. (аёл).

Ҳозирда мамлакатимизда 4 048 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top