Фан-техника | 22:54 / 19.08.2020
12050
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Tesla’нинг рақобатчиси тақдим этилди

Фото: Mullen Technologies

Калифорнияда MX-05 деб номланган электр кроссовер тақдим этилди. Машина Tesla автомобилларининг бош рақобатчиси деб аталмоқда.

Car Buzz нашрининг хабар беришича, янги модел Mullen Technologies стартапи томонидан ишлаб чиқилган. Кроссовер 150 кВтли электробатарея билан жиҳозланган бўлиб, у 35 дақиқада тўлиқ қувватланади.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, MX-05 бир қувватланишда 1030 кмгача йўл боса олади. Бунинг учун автомобил текис йўлда 88,5 км/соат тезлик билан ҳаракатланиши керак. Машина тезлиги 120 км/соат бўлганда бу кўрсаткич 885 кмни ташкил қилади.

Электрокар Tesla машиналарига рақобатчи бўлиши айтилмоқда, чунки Tesla Model Y Long Range бир қувватланишда фақатгина 508 км йўл ўта олади.

Янги машинани 2022 йилдан серияли ишлаб чиқаришга қўйиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид