17:00 / 21.08.2020
14812
Реклама

Apacer бренди Ўзбекистон бозорида

Apacer Technology Inc. https:// consumer.apacer.com/ru

Apacer - бу ахборотларни сақлашга мўлжалланган қурилмаларни ишлаб чиқарувчи, дунё миқёсида ўзининг ижодий дизайни ва ноёб хусусиятлари билан ажралиб турувчи юқори сифатли маҳсулотларнинг кенг доирасини тақдим этувчи компания.

Хотира модулларининг йирик таъминотчиси бўлган Apacer компанияси 1997 йилдан бери доимий равишда технологик мукаммаллик, шунингдек нафақат юқори сифатлилиги, балки ғоят ажойиб ташқи кўриниши билан ҳам ажралиб турувчи маҳсулотларни яратишга интилиб келмоқда.

Бугунги кунга келиб, Apacer дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида миллионлаб мижозлар томонидан кенг тан олинган ва йигирма йилдан ортиқроқ вақт ичида хотира карталари, USB хотира қурилмалари, DRAM модуллари, SSD ва кўчма қаттиқ дискларни ишлаб чиқаришда етакчи компанияга айланди.

Маҳсулотларининг аъло сифати ва инновацион дизайни туфайли 2013-2017 йилларда aiwan Excellence ва COMPUTEX Design & Innovation Award каби кўрик-танловларда бир қатор ғалабаларни қўлга киритди.

Apacer - бу юқори сифат, кенг ассортимент ва ижодий дизайн.

Шу йилдан бошлаб Apacer бренди Ўзбекистон бозорида тақдим этилмоқда. Маҳсулотлар тури энг талабчан фойдаланувчининг истакларига ҳам жавоб беради.

Энг ёрқин дизайндаги янги маҳсулотлари:

PHD AC633 USB 3.1 зарбага чидамли қаттиқ диск

AC633 ўзига хос ички илгакка эга бўлиб, у тебранишни камайтиради ва тасодифий тушиш натижасида келиб чиқадиган зарбани камайтиради. Диск MIL-STD-810G 516.6. IV процедура синовидан (тушиб кетганда қанчалик зарар етиши бўйича синов) ўтган. Бу шуни англатадики, қурилма 1,22 метр баландликдан тасодифан тушиб кетганда ҳам унда сақланган маълумотлар бузилмайди. Ажойиб AC633 резина қопламаси сув ва чанг тушишидан ҳимоя қилади.

Чанг ёки ёмғирда у ўз вазифаларини осонгина бажара олади ва бу билан сизнинг маълумотларингиз ҳар доим ишончли сақланади.

SSD AS340 PANTHER 960 GB гача сиғимга эга

AS340 ўз синфидаги энг ишончли, енгил ва энг ингичка SSD хотира қурилмаларидан биридир. Диск тизимнинг юқори даражада самарали ишлашини таъминлаш учун юқори сифатли Phison контроллери билан жиҳозланган. Маълумотлар узатиш тезлиги – 550МБ/с гача. Ҳеч қандай ҳаракатланувчи қисмларга эга эмаслиги туфайли зарба ва тебранишларга чидамли. С.М.А.Р.Т. ўз-ўзини диагностика қилиш тизими ва ESS технологияси маълумотларни узатишда қўшимча хавфсизлик ва ишончлиликни таъминлайди. АС340 мукаммал даражада барқарор ишлаши туфайли узоқ муддат хизмат қилади ва ҳатто узоқ вақт ишлатилганидан кейин ҳам юқори даражадаги самарадорликни таъминлайди.

USB-flash AH25A USB 3.1

Суриладиган USB улагичли ўзига хос услубдаги замонавий AH25A слайдери футуристик дизайнга эга бўлиб, уни бир қўлда ишлатиш жуда қулай. Эстетика ва қулайликнинг ўзаро уйғунлиги – энди флеш-дискингизнинг қалпоқчасини йўқотиб қўйишдан хавотирланмасангиз ҳам бўлади! AH25A слайдерининг ноёб тузилишдаги ботиқ тугмачаси уни улашни/чиқариб олишни анча осонлаштиради ва эргономикани яхшилайди. Бундан ташқари, ултра тез USB 3.1 интерфейси флеш-дискда сақланган катта ҳажмдаги маълумотларга тезкор киришни таъминлайди.

Ўзбекистонда Apacer маҳсулотларини қаерда сотиб олиш мумкин?

MYCOM дўконлари тармоғи

+998 (93) 511-80-08

Texnomart дўконлари тармоғи

Texnomart.uz

+998 (78) 129-20-00

GOODZONE дўконлари тармоғи

Goodzone.uz

+998 (71) 207-03-07

IDEA дўконлари тармоғи

Ideastore.uz

+998 (71) 230-77-99

ARENA markaz дўконлари тармоғи

Arenamarkaz.uz

+998 (78) 129-22-99

InterBrands электроникалар дўкони

Interbrands.uz

+998 (98) 000-50-30

Онлайн дўконлар

Olcha.uz

+998 (71) 202-202-1

Andbo.uz

+998 (97) 155-06-88

Kansler.uz

+998 (78) 148-44-44

Esavdo.uz

+998 (71) 200-92-00

Archa.uz

+998 (99) 977-70-44

https://consumer.apacer.com/eng/where-to-buy.html?country=Uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида​​​

Top