21:28 / 24.08.2020
3384

Берлин кинофестивалида энг яхши эркак ва аёл роли совринидан воз кечилди

2021 йилда ўтказиладиган Берлин халқаро кинофестивалида совринлар гендер тамойили бўйича тақсимланмайди.

Фото: AFP

Берлинале сайти хабарига кўра, энг яхши эркак ва энг яхши аёл роли учун бериладиган совриндан воз кечилади. Унинг ўрнига жюри бош ролнинг энг яхши ижрочиси ва иккинчи даражали ролнинг энг яхши ижрочисини аниқлайди.

Кинофестивалда жами 8та соврин бўлади. «Альфред Бауэрнинг кумуш айиғи» соврини ҳам бекор қилинади. 1987 йилдан бери топширилаётган совриндан воз кечилишига сабаб – Берлиналенинг илк директори бўлмиш Бауэрнинг нацистлар режимига эҳтимолий алоқадорлиги бўйича маълумотларнинг аниқланишида.

Кинофестиваль 11-21 февраль кунлари бошланади.

Top