Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадагаскарда турмадан қочиш вақтидаги тартибсизликларда 20 маҳбус ўлдирилди
Мадагаскарнинг Фарафаган шаҳридаги турмадан маҳбуслар қочиши вақтида уюштирилган тартибсизликлар оқибатида камида 20 маҳбус ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлиги маълум қилган.
Таъкидланишича, маҳбуслар икки гуруҳга бўлиниб, соқчиларга ҳужум қилган. Ҳаммаси бўлиб қочишда 88 маҳбус иштирок этган.
Маълум қилинишича, 37 нафар қочоқ ушланган, улардан 8 нафари оғир жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Яна 31 қочоқ қидирилмоқда. Шу муносабат билан адлия вазирлиги барча турмаларда хавфсизликни кучайтиришни талаб қилган.
Аҳолиси 23 минг кишини ташкил қилувчи Фарафанган шаҳри оролнинг жанубида жойлашган бўлиб, у Ациму-Ацинанана вилоятининг маркази ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:59 / 18.10.2025
Мадагаскарда полковник давлат тўнтаришидан сўнг президент бўлди
21:39 / 14.10.2025
Мадагаскарда президент ағдарилди. У мамлакатдан қочиб кетди
20:23 / 12.10.2025
Мадагаскарда ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга оширилди
22:06 / 26.08.2025