Коронавирус туфайли туризм соҳасида 120 миллион иш ўрни йўқотилиши мумкин - БМТ
Коронавирус пандемияси туфайли жаҳон туризм соҳасида 120 миллион иш ўрни йўқотилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ўз видеомурожаатида айтиб ўтди.
“Туризм пандемиядан энг кўп жабр кўрган соҳалардан бири бўлди ва халқаро сафарлар сонининг бундай кескин қисқаришига учрамаган бирорта давлат йўқ. Ушбу соҳада дунё бўйича 120 млн иш ўрни хавф остида қолмоқда, улардан кўпи норасмий сектор ва кичик корхоналарга тўғри келади. Туризм соҳаси билан боғлиқ экспортдан олинадиган даромаднинг кескин камайиши жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 2,8 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган БМТ бош котиби.
Гутерришнинг таъкидлашича, сайёҳлик сектори хавфсиз бўладиган ҳамда иш ўрни ва барқарор даромадлар манбаси сифатида ўз позицияларини қайтара оладиган ҳолда ўзгартирилиши лозим.
Аввалроқ БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) жорий йилнинг январь ойидан май ойи охиригача халқаро туристик сафарлар сони 300 млн. тага ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 56 фоизга камайиб кетганини маълум қилган. Шу давр ичида туризмдан олинадиган даромад 320 млрд долларга қисқариб кетган. Ташкилотнинг маълум қилишича, деярли барча давлатлар туризм соҳасида коронавирус билан боғлиқ чоралар киритган. Июль охирига келиб фақатгина 40 фоиз давлатларгина бу чораларни юмшатган.
Мавзуга оид
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024