Умид Рустамович Шодиев Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси бўлди, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Шодиев 2018 йил августидан Ўзбекистон ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

2023 йил июлдан 2025 йил декабрига қадар Туризм қўмитасига раҳбарлик қилган.

2025 йил декабрида Туризм қўмитасига 2022 йилдан буён Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси сифатида ишлаган Абдулазиз Оққулов тайинланганди.