16:32 / 27.08.2020
39936

Акром Малик озодликка чиқди

27 август куни Акром Малик озодликка чиқди. Бу ҳақда Kun.uz’га унинг оила аъзолари хабар беришди.

Ўзбек жамоатчилиги Акром Маликни навоийшунос тадқиқотчи, шунингдек, ёзувчи ва шоир сифатида танийди. У 2016 йил июль ойида МХХ томонидан қамоққа олинган, кейинчалик суд томонидан Жиноят кодексининг 159-моддаси (“Конституцион тузумга тажовуз”) ҳамда 244-моддаси (“Жамоат хавфсизлигига таҳдид”) билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Унинг Абдуллоҳ Нусрат тахаллуси остида ёзган сиёсий-танқидий мақолалари жиноят сифатида баҳоланган.

У Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ маҳкумлар қаторида афв этилган.

Kun.uz тез орада Акром Малик билан эксклюзив суҳбатни эътиборингизга ҳавола этади.

Top