Жаҳон | 21:15 / 27.08.2020
15693
2 дақиқада ўқилади

«Дунёнинг йил автомобили» совринига номзодлар эълон қилинди

«Дунёнинг йил автомобили» (World Car Of The Year, WCOTY) танлови ташкилотчилари ғолиблик учун курашадиган 24та номзодни эълон қилишди.

Фото : KUN.UZ /архив

Ҳозирча рўйхат дастлабки хусусиятга эга. Даъвогарларнинг якуний варианти декабрь ойида шакллантирилади. Масалан, унга тақдимот маросими сентябрда ўтказиладиган Mercedes-Benz S-Class модели ҳам киритилиши мумкин.

Ҳозирги рўйхатдан 5та немис автомобили жой олган: Audi A3, BMW 2-Series Gean Coupe, BMW 4-Series, Mercedes-Benz GLA ва Volkswagen ID.4.

Жанубий Кореядан 7та автомобиль киритилган: Genesis G80, Hyundai Elantra/Avante, Hyundai i10/Grand i10, Hyundai i20, Kia K5/Optima, Kia Sonet ва Kia Sorento. 

Япониядан 8та автомобиль киритилган: Honda Jazz/Fit, Honda-e, Mazda MX-30, Nissan Rogue/X-Trail ва 4та Toyota: Highlander, Sienna, Venza/Harrier, шунингдек, Yaris/Yaris Cross. 

Рўйхатда 1та америкалик автомобиль бор: Ford Escape / Kuga. Шунингдек, Франциядан Citroen C4/e-C4, Испаниядан Seat Leon ва Чехиядан Skoda Octavia ҳам даъвогарлар орасида бор.

Ғолибни 29 мамлакатнинг 90 нафар журналисти аниқлаб беради. Унинг номи 2021 йилдаги Нью-Йорк автосалонида эълон қилинади.

Қайд қилиш жоизки, 2020 йилда Жанубий Кореянинг фақат АҚШ бозори учун ишлаб чиқарилган Kia Telluride автомобили ғолибликни қўлга киритган эди.

Бу йилги рўйхатда ҳам шундай автомобиллар бор. Жумладан, Kia Sonet фақат Ҳиндистон бозори учун, Toyota Harrier эса фақат Япония, АҚШ ва Канада бозорлари учун мўлжалланган.

Мавзуга оид