11:19 / 28.08.2020
5897

ЖССТда коронавирус одамларнинг руҳий саломатлигига салбий таъсир қилгани айтилди

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг руҳий соғлиғига салбий таъсир кўрсатди. Бундай баёнот билан ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус чиқди.

Фото: REUTERS/Jose Luis Gonzalez

Унинг таъкидлашича, пандемия одамларда хавотир ва қўрқув пайдо бўлиши ҳамда руҳий руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш хизматлари ишидаги бузилишларга олиб келган. Бундан ташқари, одамлар руҳиятига карантин сабабли ўзаро мулоқот камайгани қаттиқ таъсир қилган.

ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, пандемиягача ҳам одамлар руҳий соғлиғи “жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида унутилган масала” бўлиб келган. Бугунги кунда дунёда турли оғирликдаги руҳий бузилишларга эга 1 млрдга яқин одам яшайди, ҳар йили спиртли ичимлик истеъмол қилишнинг зарарли таъсиридан 3 млн киши ўлади ва ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади.

Гебрейесуснинг айтишича, оз одамлар психологик масалалар бўйича тиббий ёрдам олиш имконияти эга. Ўртача даромад паст ёки ўрта даражада бўлган давлатларда руҳий-асаб касалликларига эга 75 фоиздан кўпроқ одам умуман ҳеч қандай даволаниш олмайди.

Шу муносабат билан ЖССТ раҳбари 10 октябрда руҳий ёрдам кўрсатиш хизматлари қўллаб-қувватловига халқаро онлайн-анжуман ўтказишга чақирди. Анжуман 10 октябрда нишонланадиган Жаҳон руҳий саломатлик кунига бағишланади.

Гебрейесус охирги маҳал баъзи давлатларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани масаласига тўхталиб, инфекция тарқалишининг янги ўчоқлари кўпинча одамлар кўп тўпланадиган жойлар билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, гап, хусусан, стадионлар ва тунги клублар ҳақида бормоқда. ЖССТ раҳбарининг айтишича, ҳар бир давлат бундай тадбирларни ўтказишни ўз ҳолатидан келиб чиқиб ҳал қилади.

Аввалроқ россиялик психолог Георгий Солодовников  пандемия ва у сабабли киритилган чекловлар одамларнинг фикрлаши ва ҳис-туйғуларига таъсир қилганини айтиб ўтган. Унинг фикрича, кўпчилик ўз ишини ва шахсий ҳудудини кўпроқ қадрлай бошлаган. Бундан ташқари, одамлар карантин ва ўзини яккалаш вақтида бир-биридан чарчаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top