08:31 / 28.08.2020
4073

Мексика президенти ўз исмини савдо белгиси сифатида қайд этмоқчи

Фото: Global Look Press

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ва унинг рафиқаси Беатрис Гутьеррес Мюллер ўз исмлари ва исм-шарифлари бош ҳарфларини савдо белгилари сифатида рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлашди. Бу президент ва унинг рафиқаси исмларининг реклама, савдо, бизнесни бошқариш ва офис ишида қўлланишидан ҳимоялайди.

Мексиканинг саноат мулки институти ҳужжатларига таяниб Universal нашрининг хабар беришича, “Андрес Мануэл Лопес Обрадор” савдо белгиси фақатгина таълим, кўнгилочар хизматлар соҳасидаги давлат идоралари ҳамда спорт ва маданий тадбирлардагина қўлланиши мумкин. 

Президент ўз исм-шарифининг бош ҳафрлари - AMLO (Andres Manuel Lopez Obrador) қисқартмасини қайд қилиш учун у бу қисқартмадан 1995 йилдаёқ фойдаланишни бошлаганини маълум қилган. Охирги 12 йил ичида AMLO савдо белгисини турли одамлар спорт ва таълим тадбирларини ўтказиш ҳамда спиртли ичимликлар маркаси сифатида қайд қилиш учун бир неча маротаба уринишни амалга оширган.

Top