Ўзбекистон | 08:45 / 28.08.2020
11782
2 дақиқада ўқилади

Молия вазирлигида янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Молия вазирлиги Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи тайинланди. 

Собир Уралов Ўзбекистон Молия вазирлиги Ижро назорати ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Собир Уралов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 1995 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ҳамда 2006 йилда Ўзбекистон Банк ва молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йили Жиззах вилояти “Самарқанд” ширкатлар уюшмасининг 7-бўлими ҳисобчиси сифатида бошлаган. 1996-1997 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Самарқанд бўлимининг умумий бўлими ходими бўлган. 1997-2011 йилларда Молия вазирлиги тизимидаги ташкилотларда фаолият олиб борган. 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини молиялаштириш бўлимининг бош иқтисодчиси, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини молиялаштириш бўлими бошлиғи.

2020-2020 йилларда Ижтимоий соҳа, фан ва ижтимоий ҳимоя тармоқларида бюджет сиёсати Департаменти Таълим ва фан тармоқларида бюджет сиёсати бошқармаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тармоғида бюджет сиёсати шўъбаси мудири сифатида ишлаган.

Тайинловга қадар Таълим, фан ва маданият тармоқларида бюджет сиёсати департаменти Таълим ва фан соҳаларини молиявий таъминлаш бошқармаси Олий ва ўрта-махсус таълими ҳамда фан соҳалари молияси бўлими бошлиғи ўринбосари бўлган.

Мавзуга оид