Жамият | 22:34 / 30.08.2020
327478
1 дақиқада ўқилади

Фатҳулла Масъудов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди.

Ўзбек Миллий академик драма театри директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов 57 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Kun.uz’га маълум бўлишича, марҳум сўнгги ҳафталар давомида коронавирусдан даволанаётганди. У коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган.

Фатҳулла Масъудов 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2015 йилдан буён Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимида ишлаб келаётганди. 1999 йили «Шуҳрат» медалига сазовор бўлган, 2003 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» унвони билан мукофотланган. 2014 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирус оқибатида вафот этганди.

Мавзуга оид