22:32 / 31.08.2020
4190

Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари ўз лавозимини муддатдан олдин тарк этмоқда

Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Роберто Азеведо ўз лавозимини муддатдан 1 йил олдин тарк этмоқда. Бу ҳақда The Economist нашри хабар берди. 

Роберто Азеведо / Фото: Reuters

Азеведо кейинги фаолиятини Pepsi компаниясида давом эттиради. ЖСТга аъзо 164 давлат ҳозирча Азеведо ўрнини ким вақтинчалик эгаллаши ҳақида бир қарорга келмаган.

62 ёшли бразилиялик ЖСТ раҳбари лавозимини 2013 йилдан бери эгаллаб келади. Унинг иккинчи 4 йиллик муддати 2017 йил сентябрда бошланган эди.

Азеведо истеъфога чиқишини 2020 йил май ойидаёқ эълон қилган. Ўшанда у “бу қарорга келиши осон бўлмагани”ни таъкидлаб ўтган.  

Top