Ўзбекистон | 11:08 / 03.09.2020
32027
1 дақиқада ўқилади

Коллежларга қабул квоталари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун коллежларга тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини эълон қилди.

Вазирлик ва идоралар тизимидаги коллежларга қабул параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 28 авгyстдаги 3-сон баёни тасдиқланган.

Коллежларга ҳужжатлар 25 сентябрга қадар https://kollej.edu.uz/ электрон платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Қабул учун талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • электрон ариза;
  • умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
  • 3x4 фотосурат.

 

Саодат Абдураҳмонова
Тайёрлаган Саодат Абдураҳмонова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид