Ўзбекистон | 17:14 / 03.09.2020
31169
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 40 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда бугун ҳозирча 200га яқин бемор коронавирусдан тузалиб, шу вақтгача касалликдан соғайганлар сони 40 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.

Бугун айни пайтга қадар республиканинг 6 ҳудудида 198 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 40 минг 81 нафарга етди.

Тузалганлар (+198)

  • Тошкент шаҳрида 115 нафар;
  • Тошкент вилоятида 51 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 17 нафар;
  • Андижон вилоятида 7 нафар;
  • Наманган вилоятида 6 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар.

Янги ҳолатлар (+148)
Бугун шунингдек 6 ҳудудда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 148 ҳолат аниқланган ва шу вақтгача қайд этилган жами ҳолатлар сони 42 минг 688тани ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳрида 66 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 57 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 8 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 6 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 6 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 5 ҳолат.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун ҳозирча Тошкент шаҳрида 2, Тошкент вилоятида 2 ўлим ҳолати қайд этилди ва расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 333 нафарга етди.

  • Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл);
  • Ўрта Чирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл);
  • Чиноз туманида яшаган 71 ёшли О.А. (аёл);
  • Олмазор туманида яшаган 46 ёшли Н.М. (аёл) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2274 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Мавзуга оид