19:55 / 08.09.2020
5672
Реклама

CityNet билан «ақлли» турмуш тарзини яратинг!

CityNet ахборот ва инновацион технологиялар саноатида Ўзбекистондаги етакчи компаниялардан бири бўлиб, кенг кўламда маҳсулот ва хизматларни тақдим этади, жумладан:

  • Интеллектуал видео кузатув;
  • IP ва аналог телефония;
  • Хавфсизлик ва ёнғин сигнализацияси;
  • Ёнғин хавфсизлик тизимлари;
  • Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари;
  • Интернет-провайдер;
  • Автотураргоҳ тизимлари;
  • Биноларни ёнғинга қарши қурилмалар билан таъминлаш;
  • Овозли хабар ва эвакуация тизимини бошқариш;
  • Кам қувватли тизимларни маҳсус қурилмалар билан таъминлаш;
  • Қўнғироқларни қайта ишлаш маркази;
  • Муҳандислик тизимларини автоматизациялаш;
  • Кабель тармоқлари тузилмалари (ОТАЛ, МҲТ ва телефония);
  • Конференц алоқа тизимлари;
  • Паст оқимли тизимларни лойиҳалаш.

CityNet компаниясининг расмий шоуруми

CityNet компаниясининг расмий шоурумида ҳар бир мижоз ўзини қизиқтирган барча саволларига жавоб олиши ва кенг турдаги маҳсулотлар ассортименти билан батафсил танишиб чиқиши мумкин.

Promobot V4

CityNet компанияси бизнес учун хизмат қилувчи Promobot V4 роботини тақдим этади. Promobot V4 инсонлар билан мулоқот қилиш, саволларга жавоб бериш, ҳаракатланиш, ташқи тизимларга уланиш каби вазифаларни бажара олади. Ундан маслаҳатчи, тарғиботчи, промоутер, маъмуриятчи сифатида фойдаланса бўлади. Шунингдек, Promobot V4 нинг имкониятларини янада кенгайтириш мумкин: робот эгаси дастурга янги иборалар, ҳаракат ва ҳис-туйғуларни қўшиши мумкин.

Пост кузатув тизимлари

Бугунги кунда хавфсизлик ва ҳимоя мониторингини юритиш мақсадида видеокузатув тизими энг талабгор воситалардан бири ҳисобланади. Видеокузатув ёрдамида турли хил бахтсиз ҳодисаларни қайд этиш ва олдини олиш ҳамда ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнларни доимий мониторинг қилиш мумкин. Бунинг учун ақлли технологиялар соҳасида видеокамераларнинг кўплаб турлари мавжуд. CityNet компанияси юқори сифатли ва сўнги русумдаги кузатув тизимларини тақдим этади. Компания мутахассислари мижознинг хоҳиш-истаклари ва лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда замонавий ва самарали ечимларни тақдим этади.

Сервер Вендоров Super Micro DELL, HP

Сервер – катта ҳажмдаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланган ҳисоблаш компьютери ҳисобланади. Сервер таркибида бир ёки бир нечта процессор, қаттиқ дискларнинг RAID-массивлари (мустақил дискларнинг ортиқча миқдордаги тўплами), оператив хотира, электр таъминоти узилиб қолиш ҳолатларида автоном ишлаш имкониятига эга қувват манбалари мавжуд.

CityNet турли хил мақсадлар учун сервер етказиб берувчиларидан ҳисобланади. Шунингдек, компания виртуал сервер, операцион тизим, дастурий таъминот ўрнатиш ва созлаш бўйича хизматларни тақдим этади.

Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари

Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари, ходимларнинг бинога, транспорт воситаларининг қўриқланадиган ҳудудга кириш ва чиқишга мослашувчан бошқарувини автоматик бошқариш учун мўлжалланган.

CityNet тизимлари кўплаб вазифаларни бажаради:

  • Турли хил идентификациялаш усулларини қўллаш (бармоқ изи, юз, кўз пардаси, карта, пин-код ва ҳ.к.);
  • Темир маҳсулотларни олиб кириш текшируви;
  • Ходимлар ҳароратини ўлчаш.

CityNet компаниясининг сервис хизматлари

CityNet'нинг асосий устуворлиги – бу лойиҳалаш ва уни реализациялашгача бўлган барча хизматларни тақдим этишидир. CityNet тақдим этаётган маҳсулотларни сотиб олиш билан бирга, техникаларни ўрнатиш ва ишга тушириш хизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Компаниянинг мутахассислари лойиҳалаш ва уни амалга ошириш жараёнини, мижозларнинг хоҳиш истакларини ҳисобга олган ҳолда юқори сифат ва тезликда бажариб, буюртмани етказиб бериш билан бирга махсус сертификатларни талаб қиладиган энг мураккаб тизимларни ҳам тез ва самарали ўрнатадилар.

Мижозлар билан доимий алоқада бўлиш учун компания томонидан 24/7 давомида тўлиқ қўллаб-қувватловчи тизим ишлаб чиқилган.

CityNet – бу юқори сифатли маҳсулот, малакали хизмат ва узоқ муддатли сифат кафолати.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 2А.

Телефонлар: +99895 4201111, +99871 2021111

Сайт: citynet.uz

Telegram: t.me/citynet_uzb

Instagram: @citynet.uz

Facebook: fb.com/citynetuz

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Top