15:00 / 09.09.2020
6547
Реклама

FDG Manhattan турар-жой кварталини сотиш жараёнини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда

Фото: FDG 

Manhattan ТЖМ ўзига хос меъморчилик услубида қурилади ва Дархондаги Марказий парк (собиқ Телман номидаги парк) рўпарасида жойлашган бўлади.

Ҳамид Олимжон метро бекати ва парк ўртасидаги майдонда қурилаётган квартал бизнес ва элита классидаги уйлардан ташкил топади. Бино жойлашган ҳудуд шаҳарнинг марказий нуқталаридан бўлиб, бу ерга пойтахтимизнинг исталган жойидан осонлик билан етиб келиш мумкин. Парклар, савдо марказлари, мактаблар, бродвей ва қулай яшаш учун зарур бўлган бошқа инфратузилмалар яқин масофада жойлашган. Шунингдек, аэропортга боришингиз учун 15 дақиқа, Тошкент вокзалигача 10 дақиқа кифоя қилади. Қурилиш ишларини First Development Group (FDG) компанияси амалга оширмоқда.

Пойтахт марказига янгича нигоҳ ташлаш

Бир неча фазаларга бўлинган турар-жой мажмуалари, меҳмонхоналар ва бизнес-марказлардан ташкил топган бутун кварталнинг қурилиш лойиҳаси ўз ичига нафақат уй-жойни, балки меҳмонхоналар ва бизнес-марказларни олган. Шунингдек, Дархон фаввораларидан марказий парккача ўтган катта йўловчилар хиёбони шаҳар харитасидаги янги ўзига тортиш нуқтасига айланади. Учбурчак шаклидаги бино шаҳарнинг яна битта ёрқин ва таниқли жойи бўлиши аниқ. Одатдагидан фарқли бўлган бундай дизайнга архитекторларни Fletayron Bilding (дазмол-бино) – Нью-Йоркнинг тимсоли илҳомлантирди.

Manhattan ТЖМларида FDG девелопер қуйидагича қарашларни амалга оширмоқда:

1. Manhattan Prime ТЖМ — ҳаётини жўшқинликда ва Тошкентнинг юрагида ўтказадиганлар учун мўлжалланган ҳудуд;

2. Manhattan Sentral ТЖМ — воқеалар марказида бўлишни ҳамда қулайлик ва хизматларнинг муносиб даражасига эга бўлишни афзал кўрадиганлар учун уй-жойлар;

3. Manhattan SOHO ТЖМ — ўзгача муҳитга эга туман: эркин, ёшларбоп, ижодий. Бу ерда галереялар, ресторанлар, кафе ва замонавий дўконлар жойлашади.

Тўла-тўкис, мазмунга бой ҳаёт кечиришга мос келадиган муҳитни яратиш учун девелопер Дархондаги лойиҳада нафақат яшаш учун мўлжалланган ва кўнгилочар, балки ишга оид инфратузилмани ҳам кўзда тутган. Битта обод квартал доирасида ҳам яшаш, ҳам ишлаш, ҳам ҳордиқ чиқара олиш имконияти тақдим этилади.

Дархондаги Manhattan қандай бўлади?

Ушбу масканда ҳаёт ажратиб қўйилган бўлмайди: квартал ичидан, Ҳамид Олимжон метро бекатидан Марказий паркнинг кириш жойигача гавжум, пиёдалар юришига мўлжалланган хиёбон ўтади. Инсонлар бу ерга дўстлари билан учрашиш, дўконларни айланиш, кўчадаги мусиқачиларни тинглаш ва турли овозли одамлар оқимини кузатган ҳолда, кўчадаги столда кофе ичиш учун келиб турадилар. Ундан сўнг эса — парккача шошмасдан бориб, сайр қилишни у ерда давом эттириш мумкин.

Ойбек Шодиев, FDG компаниясининг бош директори:

“ Manhattan лойиҳасида Нью-Йоркнинг жўшқин муҳит ва кайфиятини акс эттириш мақсад қилиб олинган. Янги квартал қулайликнинг қадрига етадиган ва вақтнинг қийматини биладиган фаол, ишбилармон инсонларга ёқиши аниқ. Янги авлодига керак бўлгани ҳам айнан шу — уларнинг фаол ҳаёт тарзига мослаштирилган, ёрқин ифодаланган индивидуалликка эга бўлган ҳудуд”.

Тошкентдаги Manhattan’нинг ривожланган ва пухта ўйлаб чиқилган инфратузилмаси янги ТЖМ яшовчилари учун муносиб яшаш ва дам олиш шароитини таъминлайди. Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари бу ерда спорт билан шуғулланишлари, ёш болали оналар ва катта ёшдаги инсонлар — тоза ҳавода сайр қилишлари, ёшлар эса — вақтни мароқли ўтказишлари мумкин бўлади.

Яқин масофада жойлашган Марказий паркда шаҳар фестиваллари, концертлар ва халқ сайллари ўтади. Сокин ҳовли ташқарисига чиқсангиз бас – сиз бирдан воқеалар марказига тушиб қоласиз.

Сотувлар бошланиши ҳақида

Кенг кўламли, истиқболли лойиҳанинг илк босқичи – бизнес-класс хонадонларга эга Manhattan Prime ТЖМ бўлди. Мажмуа 16 қаватли 6 та уйдан ташкил топган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 360 тадан хонадон мавжуд бўлади. Квартира майдонлари 39,8 кв. метрдан 120 кв. метргача фарқланади.

Олжас Курманалиев, FDG компанияси тижорат дирекциясининг бошлиғи:

“Агарда сиз анча пайтдан бери Дархонда хонадон харид қилишни орзу қилаётган бўлсангиз, унда Manhattan – сиз учун энг мукаммал вариант. Ҳозирнинг ўзида телефон орқали, ижтимоий тармоқларда ёки FDG офисида ариза қолдиришингиз мумкин. Manhattan Phime ТЖМда хонадон сотиб олган биринчи 30та харидор учун эса биз махсус таклиф тайёрлаб қўйганмиз. Улар First Development Group компаниясидан, уларга ушбу туманда пастроқ нарх бўйича уй жой харид қилиш имкониятини берувчи кафолатланган чегирмани қўлга киритадилар”.

Боғланиш учун:

Сайт: Manhattan.uz

Telegram: t.me/fdguz

Instagram: instagram.com/fdg_uz

Facebook: fb.com/firstdevelopmentgroup

Сотувлар бўлими телефони: (+998) 78−150−55−11

Реклама ҳуқуқи асосида

Top