Муборак Рамазон ойида Тошкент шаҳридан хонадон сотиб олмоқчи бўлганлар ажойиб таклифдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Акция жорий йилнинг 25 апрелига қадар давом этади.

FDG – «Файзли», «Riverside», «Parkent Plaza», «Маnhattan» каби турар жой мажмуалари ҳамда «Авиапарк» бизнес маркази лойиҳаларини бирлаштирган компаниядир.

Бугунги кунга қадар «Файзли» ва «Riverside» мажмуалари ҳамда «Parkent Plaza» турар жой мажмуасининг уч фазасидан иккитаси муваффақиятли якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда «Parkent Plaza» ва «Маnhattan» турар жой мажмуаларидаги хонадонларни сотиб олиш мумкин.

Мanhattan – Дархонда қулай жойлашуви билан ажралиб турувчи бизнес-классдаги турар жой мажмуасидир. Ҳозирда, қуйидаги иккита комплексдан иборат мажмуа қурилишининг 1-фазаси амалга оширилмоқда:

● Флатирон, ўзининг кўриниши билан ҳаммага голливуд фильмлари орқали таниш бўлган, Нью-Йоркнинг Манҳаттан шаҳридаги  Brodvey, Fifth Avenue va East 23-кўчалари кесишган жойда жойлашган 22 қаватли осмонўпар Fletayron биносини эслатади.

● Prime, олтита турар жой блокидан иборат ва ҳар бир блокда турли майдонларга ва режалаштириш имкониятига эга бўлган хонадонлар танлови мавжуд.

Мажмуа концепцияси замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Масалан, «Маnhattan» уйлари «Ақлли уй» ва «Ақлли хонадон» тизимлари билан жиҳозланган. Шунингдек, FDG жамоаси «Мanhattan» уйларида яшаш, аҳолига энг муҳим бўлган нарсани, яъни вақтини тежашга ёрдам беришига ишонади, чунки шаҳар марказида яшаш асосий нуқталарга пиёда бора олишни назарда тутади. Бундан ташқари, мажмуа ҳудудига тижорат бинолари, коворкинг майдони ҳамда болалар ўйин майдончаси жойлаштирилади.

Parkent Plaza турар жой мажмуаси Маҳтумқули ва Паркент кўчалари чорраҳасида жойлашган. Мажмуа аҳолиси марказга атиги 7-10 дақиқада етиб бориши мумкин. Parkent Plaza 9 блокдан иборат бўлиб, ҳозирда унда катта оила учун турли планировкадаги хонадонлар мавжуд.