Комфорт-класс замонавий комплекси 7-метро бекати ва Compass савдо марказига яқин ҳудудда жойлашган.

Турар жой мажмуаларини лойиҳалаш ва қуришда FDG оилавий қадриятлардан илҳомланиб, қулайлик, функционаллик ва ишончлиликка эътибор қаратади. Асосий мақсад – ўзаро уйғунликдаги қулай макон қуриш ва анъаналарга бўлган ҳурмат.
“Fayzli Hayot” – бу ҳар инсоннинг замонавий эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини инобатга олиб яратилган лойиҳа.
Комплекс ўзида энг яхши жиҳатларни мужассам этган. Биринчидан, 7-метро бекати ва Compass савдо марказига яқин масофадаги қулай жойлашув. Шунингдек, Қўйлиқ бозори, масжид, дўконлар, дорихоналар, кафелар, болалар боғчалари ва тиббиёт марказларига яқинлиги ҳам афзаллик беради.



FDG “Fayzli Hayot” ва ўзининг бошқа турар жой комплекслари учун концепция танлаётганда нималарга аҳамият беради?
– Биринчи ўринда, компания яшаш учун қулай муҳит яратиш тамойилига амал қилади. Бунинг учун биз Тошкент аҳолиси турмуш тарзини диққат билан кузатиб борамиз ҳамда эски шаҳар ва совет биноларининг меъморий хусусиятларини ўрганамиз. Одамларнинг идеал уй ҳақидаги тасаввурлари, маҳаллий ҳудуднинг қайси элементларини афзал кўришлари ва ўз ҳовлиларида қандай қулайликларни кўришларини тушунишга интиламиз. Масалан, эски шаҳардаги уйлардан илҳомланиб, “Fayzli Hayot” турар жой мажмуаси биринчи қаватидаги хонадонлар олд қисмида ички ҳовли қисмини яратдик. Бу ерга чорпоя ўрнатиш ва очиқ ҳавода меҳмонларни кутиб олиш мумкин бўлади, - дейди FDG тижорат директори Сергей Потапов.
Турар жой мажмуаси ичида тоза ҳавода машқ қилиш имкониятини берадиган кўп функцияли машғулот майдони мавжуд. Бундан ташқари, турар жой ҳовлисида турли ёшдаги болалар учун хавфсиз ўйин майдончалари ташкил этилган бўлиб, у ерда ота-оналар учун дам олиш ҳудудлари ҳам ташкил этилган.























