2023 йил 12 мартдан 25 мартгача Manhattan (Prime босқичи) ва Parkent Plaza турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилишда 21% гача чегирмалар амал қилади. Шунингдек, муддатли тўлов асосида хонадон харид қилишда бошланғич тўлов атиги 21% ни ташкил қилади.

Баҳор кириб келиши билан Наврўз байрамини интиқиб кутамиз. Ахир, Наврўз янгиланиш рамзи бўлиб, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, адолат ва бағрикенгликни, шунингдек, одамларнинг фаровонлиги учун ғамхўрликни акс эттиради.

FDG нафақат аҳоли ҳақида, балки атроф-муҳит ҳақида ҳам қайғуради. Компания LEED сертификатига эга. Бу эса қурилиш жараёнида дизайн ва қурилишнинг энг самарали ва экологик тоза усулларини қўллашни тасдиқлайди.

FDG жамоаси Ўзбекистон халқини янгиланиш байрами билан табриклайди ва қулай жойлашувга эга турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажойиб имкониятни тақдим этади. FDG компанияси томонидан лойиҳалаштирилган турар жой мажмуалари бир қатор афзалликларга эга:

  • Қўриқланадиган ҳудуд
  • Машинасиз ҳовли
  • Ерости автотураргоҳи
  • Шахсий иситиш тизими
  • Parkent Plaza мажмуасида ақлли уй тизими
  • Manhattan мажмуасида ақлли уй+ақлли хонадон тизими
  • Бошқарув компаниясининг хизматлари

Manhattan турар жой мажмуаси Тошкентнинг нуфузли туманида Central Park (собиқ Телман хиёбони) яқинида жойлашган. Ушбу мажмуа Ҳамид Олимжон метро станцияси, Экопарк ва Олой бозорига яқин. Замонавий ва кўп вазифали мажмуа шаҳар ҳаётига янги нуқтаи назарни таклиф этади – у қулай яшаш, ишлаш ва дам олиш учун зарур бўлган барча имкониятларни ўз ичига олган. Лойиҳа Business тоифасига хос уйлар, тижорат бинолари, тижорат марказлари ва ижтимоий инфратузилма объектларини ўзида жамлаган.