Apple'нинг кузги тақдимоти илк марта янги iPhone'сиз ўтди. Асосий янгиликлар

Фото: Apple
Apple компанияси Калифорниянинг Купертино шаҳрида жойлашган Стив Жобс номидаги театрда янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказди. Пандемия сабабли меҳмонларсиз ўтган тадбир онлайн тарзда компания расмий сайтида намойиш этиб борилди.
Бу галги тақдимотнинг аввалгиларидан фарқи – бу сафар Apple илк марта кузги тақдимотида янги iPhone'ни намойиш этмади. Компания раҳбари Тим Кук буни жамоа Apple Watch соати ва iPad'га кўпроқ диққат қаратгани билан изоҳлади.
Аммо қатор таҳлилчилар iPhone 12 октябрь ойида оммага тақдим этилиши мумкинлигини айтмоқда.
15 сентябрдаги тақдимотда эса асосий урғу Apple ақлли соатларининг 6-авлодига қаратилди.
Apple Watch Series 6 — $399
Ақлли соатга iPhone 11 процессори ўрнатилган. Дисплейи аввалги версиядан кўра бироз каттароқ. Сувга чидамли.
Қурилма ўз эгасини COVID-19'дан ҳимоялашга ҳаракат қилади: фойдаланувчи қўлини қанчалик тез-тез юваётганини кузатиб боради, қўлни ювиш жараёни неча сония давом этаётганини ҳисоблайди.
Apple'нинг 6-сериядаги соатлари орқали қондаги кислород миқдорини ўлчаб туриш ҳам мумкин. Бунинг учун 15 сония кифоя.
Шунингдек, қурилма орқали қонни кислородга тўйинтиришнинг юрак ва ўпка касалликларига қарши курашдаги таъсирига бағишланган тадқиқотларда иштирок этиш мумкин.
Янги маҳсулотни бугунданоқ буюртма қилиш мумкин. Соатлар қутисида энди USB-қувватлаш қурилмаси бўлмайди.
Apple Watch SE — $279
Ақлли соатларнинг арзонроқ варианти сифатида тақдим этилди.
Тақдимотда айтилишича, янги соат Apple Watch'нинг барча асосий функцияларига эга.
iPad 8 — $329
Янги қурилма A12 чипи билан жиҳозланган. Маълум қилинишича, бу чип билан янги девайс Windows'да ишловчи ноутбуклардан 2 баробар, Android планшетларидан 3 баробар, Chromebook'дан эса 6 баробар тезроқ ишлайди.
iPad 8 қуввати 10 соатга етади, ақлли клавиатурага эга, дисплейга чизилган сурат ва ёзувларни таниб олиш функциясига эга iPadOS 14 билан қуролланган.
iPad Air — $599
11 дюм дисплейга эга планшетларнинг янги серияси. Олд томони – тўлиқ экран. Touch ID функцияси қурилмани ёқиш тугмасига ўтказилган.
iPad Air 5 хил рангда, 599 доллардан сотувга чиқарилади.
Компания ўз тақдимотида Apple One (барча иловалар Apple One'га бирлаштирилади), Apple Fitness+ (ақлли соатлар учун фитнес-сервис), монобраслет каби янги маҳсулотларини ҳам намойиш этди.


Барча янги маҳсулотлар сотуви компания расмий сайтида 18 сентябрдан бошланади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ТИВ Эрон ва Исроилда яшовчи Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон | 09:55
-
Ўзбекистон ва Rothschild & Co йирик стратегик инвесторларни жалб этишда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 09:50
-
«Озодлик радиоси»нинг дастурлари трансляцияси тўхтатилди
Жаҳон | 09:34
-
ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар соҳасида глобал саҳнага олиб чиқаётган бренд
Ўзбекистон | 09:30
Мавзуга оид

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025