Лукашенко Путиндан янги турдаги қуроллар сўради
Беларусь президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан янги турдаги қуроллар етказишни сўраган. У бу ҳақда Россия бош вазири Сергей Шойгу билан учрашвда маълум қилди.

Фото: Reuters
“Мен Россия президентидан баъзи турдаги қуролларни сўрадим. Унга келганингизда Иттифоқдош давлат борасида нимани ва қаерда мустаҳкамлаш кераклигини кўриб чиқамиз, дедим. Қўрқадиган жойимиз йўқ, биз бунга боришга тайёрмиз”, деб айтган Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, охирги ҳодисалар “беларуслар ва россияликлар манфаатларини дадилроқ ҳимоя қилиш кераклигини” кўрсатмоқда.
Лукашенко “кимдир Беларусь заифлашиб қолди, қаршилик кўрсата олмайди, Россия четга ўтиб олади”, деб ўйлаётган бўлса янглишишини ва “аҳмоқларгина бундай ўйлашини” айтган.
“Биз нафақат Беларусдаги, балки чегараларимиз бўйлаб ҳам вазиятни назорат қила оламиз. Брестдан Владивостоккача бўлган умумий ватанимизни мудофаа қилиш борасида ишончли эканимизга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Беларусь раҳбари учрашувда.
Бундан ташқари, Лукашенко Шойгуга Брест яқинида ўтаётган “Славян биродарлиги” ҳарбий машғулотларини давом эттиришни ва янги қўшма машғулотлар ўтказиш ҳақида ўйлаб кўришни таклиф қилган.
“Биз кимнидир асабийлаштиришни, сурбетлик билан бирор нарса қилмоқчи эмасмиз, бироқ ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз лозим”, деб айтиб ўтган Беларусь раҳбари.
Шойгу, ўз навбатида, Беларусь ва Россия дастлабки режага кўра жорий йилда ҳарбий соҳада 130га яқин тадбир ўтказмоқчи бўлганини маълум қилган.
“Афсуски, бу режани фақатгина 30 фоизга бажардик. Биз йил охиригача жуда бўлмаса 70 фоизлик натижага чиқишимиз лозим. Бунинг учун жипслашиб, ҳозир бораётган машғулотларнинг иккинчи босқичини ўтказишимиз керак. Октябрда навбатдаги машғулотларни ўтказамиз”, деб таъкидлаб ўтган Россия мудофаа вазири.
Аввалроқ, 14 сентябрда Лукашенко Сочида Путин билан учрашганди.
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02
-
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:00
-
Детройтда вертолётдан пул сочилди
Жаҳон | 22:29
Мавзуга оид

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025