Ўзбекистон | 20:00 / 17.09.2020
5995
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда дарсликлар етишмовчилигига изоҳ берилди

Бугун, 17 сентябрь куни АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова жойларда мактаб дарсликлари борасида юзага келаётган муаммолар юзасидан изоҳ берди.

“Ўтган ўқув йили пандемия шароитида тугатилганлиги сабабли ўқувчилардан дарсликларни тўлиқ йиғиб олиш имконияти бўлмади. Айни вақтда мактабларнинг 75 фоизида анъанавий таълим жараёни бошланмагани учун фойдаланилган дарсликлар мактабга қайтарилмаган. Шу боис ўқувчиларнинг дарсликлар билан таъминланишида муаммолар юзага келмоқда.

Бундан ташқари, карантин даврида баъзи босмахоналарда китоб чоп этиш билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Жорий йил 1 октябргача барча мактаблар дарсликлар билан тўлиқ таъминланиши чора-тадбирлари кўрилмоқда. Дарсликлар билан тўлиқ қамраб олингунга қадар ўқувчилар электрон дарсликлардан фойдаланишлари мумкин. Дарсликлар электрон варианти Халқ таълими вазирлиги ахборот-таълим портали (eduportal.uz) ва расмий веб-сайтга (uzedu.uz) жойлаштирилган,” – дея маълумот берди Рустамова.

Мавзуга оид