Жаҳон | 19:21 / 19.09.2020
9409
1 дақиқада ўқилади

Туркия Россияни Ливияга юзлаб ёлланма аскарларни жўнатишда айблади

Маълумот берилишича, россиялик ҳарбийлар ҳар бир ёлланма аскар учун ойига 1,5-2 минг доллардан тўламоқда.

Фото: РИА Новости

Россия Ливия шарқига россиялик мутахассислар томонидан тайёргарликдан ўтган суриялик ёлланма аскарларни ташлади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзмоқда.

Агентликнинг маҳаллий манбаларга таяниб хабар беришича, Ливияга 400га яқин суриялик жўнатилган. Улар 18 сентябрь куни россияликлар раҳбарлиги остида тайёргарлик кўрган Қамишли шаҳри яқинидан Россиянинг Хмеймим авиабазаси жойлашган Латакия вилоятига, у ердан эса Ливияга ташланган.

 Маълумот берилишича, россиялик ҳарбийлар ҳар бир ёлланма аскар учун ойига 1,5-2 минг доллардан тўламоқда.

Ливияда миллий келишув ҳукумати ва фельдмаршал Халифа Ҳафтар қўмондонлиги остидаги Ливия миллий армияси ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Миллий келишув ҳукуматини Туркия, Ҳафтарни эса Миср ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватламоқда.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид