Ўзбекистон | 11:19 / 24.09.2020
7932
2 дақиқада ўқилади

Пенсия жамғармасига электрон шаклда мурожаат қилиш мумкинми?

Бугунги кунга Пенсия жамғармаси рўйхатида турувчи 3 777 631 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакат аҳолисининг 11% давлат пенсия таъминоти билан таъминланган.

Фото : KUN.UZ

Аҳолининг санитария-эпидемиялогик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳозирда фуқаролар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар бўлимларига ташрифидан кўра, телефон орқали ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ, – дейилади Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарида.

Шу кунга қадар фуқаролардан электрон мурожаатлар жамғарманинг электрон почтаси- pension_uz@pfca.mf.uz орқали қабул қилиниб келинаётган бўлса, эндиликда мурожаат қилишнинг янада қулай имкони яратилди. Яъни Жамғарманинг “telegram” канали- t.me/PensionFundRUz га аъзо бўлиб, каналнинг муҳокама (Обсудить ёки Discuss) қисмига ўтилиб, гуруҳ орқали саволларини йўллашлари мумкин. Ҳар бир саволга мутахассислар томонидан ўз вақтида, иш кунлари давомида жавоблар берилиши Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан назорат қилиб борилади.

Фуқаролар эса, саволларни йўллашда Ф.И.О, доимий яшаш манзил, алоқа учун тел рақами, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзилиши лозим.

Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзиллари бўйича ҳам ҳудудий каналлар жорий қилинган бўлиб, уларга келиб тушаётган саволларга ҳам мутахассислар томонидан жавоблар берилмоқда.

Мавзуга оид