Арманистонда 18-55 ёш оралиғидаги эркакларга мамлакатдан чиқиш тақиқланди
18-55 ёш оралиғидаги арманистонлик эркакларга мамлакатдан рухсатсиз чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда «Sputnik Армения» ёзмоқда.
Маълум бўлишича, 55 ёшгача бўлган фуқаролар орасида ҳарбий сафарбарлик бошланган. Шунингдек, 18-55 ёш оралиғидаги эркакларга ҳудудлардаги ҳарбий коммисарият рухсатисиз мамлакатдан чиқиш тақиқланган. Мамлакатдаги ҳарбий ҳолат сабаб шундай қарор қабул қилинган.
Маълумот учун, 27 сентябрда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди. «Sputnik Армения»га кўра, икки кундирки давом этаётган тўқнашувларда Арманистон томондан 59 нафар ҳарбий ва икки нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Юзлаб одамлар жароҳатланган. Озарбойжон Мудофаа вазирлиги эса Арманистон тўқнашувлар давомида 550 нафар ҳарбийсини йўқотганини хабар қилган.
Кеча, 27 сентябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги воқеаларни Россия президенти Владимир Путин билан муҳокама қилганди. Олдинроқ у арманистонликларга мурожаат қилиб, мамлакат армияси керакли жавобни қайтаришга кучи етишини айтганди. Юзага келган тўқнашувларда икки томон ҳам бир-бирини айбламоқда.
Мавзуга оид
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024