Моуриньо-Лэмпард тортишуви. Мураббийлар вазиятга изоҳ беришди

«Тоттенҳэм» бош мраббийи Жозе Моуриньо Англия Лига Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Челси»га (1:1, пенальтилар серияси – 5:4) қарши ўйин пайтида «кўклар» устози Фрэнк Лэмпард билан бўлган оғзаки айтишувга изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлимда Тимо Вернер «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиқққанда, Лэмпарднинг майдон четида гол нишонлаши Моуриньога ёқмади ва португалиялик мутахассис Фрэнкка «0:3га ютқазаётганингда бу ерда турмасдинг», деди. Жозе бу орқали шогирдининг «Вест Бромвич» билан ўйиннинг биринчи бўлимида, ҳисоб 0:3 бўлиб турган вазиятда захира ўриндиғида ғамгин ҳолатда ўтирганига киноя қилди.
«Фрэнкка бўлган туйғуларим ҳар қандай тортишувлардан кўра муҳимроқдир. Футболчи сифатида у менга ҳамма нарсани берди. Буни ҳеч қачон унутмайман. Дўстим ва профессионал ўйинчимга нисбатан ҳис-туйғуларим ҳеч қачон ўзгармайди.
Ўша вазиятда мен айтмоқчи бўлган ягона нарса – кекса мураббийнинг ёш иқтидорли мутахассисга фикри. Биз ўйинчиларга мағлубият пайтида кўпроқ керак бўламиз. Улар гол урганида, биз четда бош қаҳрамон бўлишимиз шарт эмас. Сўнгги ўйинда («Вест Бромвич» билан 3:3) улар 0:3 ҳисобида ютқазаётганида Лэмпардга ачиндим. Чунки у захира ўриндиғида жуда хафа ўтирган эди. Футболга келадиган бўлсак, мен унга ўргатадиган нарса йўқ», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради The Telegraph.
Лэмпард эса бўлган воқеани қуйидагича изоҳлади: «Биз голдан бироз хурсанд бўлдик. Жозега эса гапига жавобан футболчиларига қараганда ҳакам билан кўпроқ гаплашишини айтдим. Аммо уни чиндан ҳурмат қиламан ва бу ҳеч қачон ўзгармайди».
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью

23:01 / 25.03.2019
Моуриньо Чемпионлар Лигаси финалчиларини тахмин қилди

19:16 / 15.07.2017
Моуриньо Мората трансферидаги муаммо ҳақида гапирди

10:47 / 21.03.2017