Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда давлат хизматчиларининг совға олиши тақиқланди
Илгари давлат хизматчиларига эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, нархи 27 780 тенгегача бўлган совғаларни олишга рухсат бор эди.
Қозоғистонда давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш қонун билан тўлиқ тақиқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Олжас Бектенов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, давлат хизматчиларига қимматбаҳо совғалар бериш тақиқланмоқда. Нархи энг кам иш ҳақининг икки бараваригача бўлган (5,5 минг тенге) совға учун маъмурий, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ бўлган совғалар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Илгари давлат хизматчиларига эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, нархи 27 780 тенгегача бўлган совғаларни олишга рухсат бор эди.
Шунингдек, қонун билан коррупцияга қарши чекловлар таъсири доирасида бўлган шахсларнинг оила аъзоларига ҳам моддий мукофот, совға ёки хизматлар олиш тақиқланди.
Давлат хизматига ёки давлат иши ва унга тенглаштирилган функцияларни бажариш билан боғлиқ лавозимга номзод бўлган шахслар учун ушбу ташкилотда ишлайдиган яқин қариндошлари, турмуш ўртоқлари тўғрисида ташкилот раҳбариятига ёзма равишда хабар бериш мажбурияти жорий этилди.
Мавзуга оид
10:32
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
16:01 / 02.06.2026
Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги
08:24 / 26.05.2026
Тошкентда солиқ ходимлари коррупция билан қўлга тушди
08:20 / 25.05.2026