Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
900дан кўпроқ ўзбекистонлик Волгоград областидан ватанга жўнатилди
Россиянинг Волгоград областида жойлашган Волжский шаҳридан 900дан кўпроқ ўзбекистонлик поездда ватанга жўнатилди. Бу ҳақда Волгабўйи темир йўлида маълум қилинди.
Волгабўйи темир йўли вакилининг маълум қилишича, 8 октябрь маҳаллий вақт билан соат 21:57да (Тошкент вақти билан соат 22:57да) Волжский – Тошкент поезди билан 938 ўзбекистонлик ватанга жўнатилган.
Унинг таъкидлашича, бу поезд Ўзбекистон фуқароларини ушбу ҳудуддан олиб чиқишга мўлжалланган 5-махсус поезддир. Волжскийдан ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонга 4,5 минг киши жўнаган. Шунингдек, “РЖД” қолган ўзбекистонликларни ватанга жўнатиш бўйича қўшимча поездлар белгилаш масаласини кўриб чиқмоқда.
“Ҳозирда Волжскийдаги мусулмон маданий-оқартув марказида Ўзбекистоннинг 450 фуқароси қолмоқда. Улар егулик, ётоқ билан таъминланган. Ҳукумат, хайрия ташкилотлари ҳамда шунчаки бефарқ бўлмаган одамлар юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда”, деб маълум қилган Волгоград области мусулмонлар марказий диний бошқармаси муфтийси Абдулла Ҳожи.
Мавзуга оид
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
09:13 / 07.11.2025
Волгоград НҚЗ иши тўхтади: дронлар CDU ва гидрокрекинг қурилмасини шикастлади
15:16 / 01.05.2025
Путин Волгоград аэропорти номини "Сталинград"га ўзгартирди
13:29 / 05.04.2025