Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Кластер ва манфаатдорлик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига сафари давомида Оқолтин тумани «Нурафшон орзу бўстони» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди.
«Бу ғўзаларни етиштиришнинг ўзи бўлгани йўқ. Сардоба сув омбори тошқини қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказган эди. Хусусан, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 20 минг гектарга яқин экин майдонини сув босганди.
Ҳосилни асраб қолиш учун кўчма насослар ёрдамида сув қочирилиб, ер культивация ва чопиқ қилинди. Имконсиз жойларда пайкаллар бузилиб, қайтадан бошқа экинлар экилди. Қийғос очилган пахта ана шундай машаққатли меҳнат натижаси», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
«Нурафшон орзу бўстони» фермер хўжалиги «Оқолтин АПК» пахта тўқимачилик кластерининг ҳамкори ҳисобланади.
Шу ерда кластерлар раҳбарлари ва фермерлар билан мулоқот бўлди. Пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлиги таъкидланди.
«Кластер ва манфаатдорлик - Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг келажаги. Илм-фан ва инновацияларни жорий этмай туриб, бу соҳани рақобатбардош қилиб бўлмайди», деди президент.

Мазкур кластер томонидан 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, Оқолтин туманида йилига 30 минг тонна чигитни қайта ишлаш бўйича қиймати 4 миллион доллар ҳамда 50 минг тонна донни қайта ишлаш бўйича қиймати 5,8 миллион доллар бўлган лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган.



Мавзуга оид
10:19 / 09.02.2026
Сирдарёда автомобилсозлик бўйича ўқув-тренинг маркази ташкил этилади
22:47 / 14.01.2026
Кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг кластер тизими жорий этилади
15:42 / 09.01.2026
“Сен “гўшт”сан, ўлигинг ҳам, тиригинг ҳам бизники, дейишди” – Россия-Украина урушида қатнашган сирдарёлик йигит ҳикояси
09:42 / 31.12.2025