Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида дизель ёнилғиси харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилди. Янги тартибга кўра, фермерлар биржа орқали сотиб олган дизель ёнилғиси учун давлат томонидан субсидия олиши мумкин.
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель ёнилғиси қийматининг 13 миллион сўмдан ошган қисми учун республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.
Бунда субсидия миқдори ҳар бир тонна учун 2 миллион сўмдан ошмаслиги белгиланган. Маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги орқали ажратилади.
Шунингдек, фармон билан 2026 йил 1 сентябрдан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг айрим субсидия ажратиш ваколатлари ҳам Агентликка ўтказилиши белгиланди.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ва тижорат банклари кредитлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёсини биржада сотишда электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш ваколати агентликка берилади.
Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби ҳам жорий этилади.
Мазкур чоралар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини камайтириш ва соҳани молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
08:49 / 04.06.2026