Жаҳон | 20:14 / 15.10.2020
20640
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус бутун бошли мамлакатни банкротликка олиб келди

Агарда Замбиянинг уч миллиард долларлик облигацияларига эга бўлган инвесторлар ҳукуматнинг тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосини рад этадиган бўлса, мамлакат инқирозга учрайди.

Фото: Reuters

Замбия Африкадаги дефолт эълон қилган биринчи мамлакат бўлиши мумкин. Коронавирус пандемияси бутун бошли мамлакатни банкротликка олиб келди, деб ёзади Financial Times.

 Агарда Замбиянинг уч миллиард долларлик облигацияларига эга бўлган инвесторлар ҳукуматнинг тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосини рад этадиган бўлса, мамлакат инқирозга учрайди. Дефолт хавфига қарамасдан, облигациялар эгалари Замбия ҳукуматининг илтимосига рад жавоби беришни режалаштирмоқда. Чунки ҳукумат кредиторларнинг барчасига бир хил муносабатда эмас, деб ёзмоқда нашр.

 Бундан ташқари, облигациялар эгалари Замбия макроиқтисодий мувозанатсизликни бартараф этиш бўйича режаси тўғрисида етарлича маълумот бермаганидан норози. Сўндириш муддати 2024 йилда ниҳоясига етадиган облигациялар нархи дефолт тўғрисидаги хабардан сўнг уч фоиздан ортиққа тушиб кетди.

Коронавирус пандемияси фонида юздан ортиқ мамлакат Халқаро валюта жамғармасига тезкор кредит ёрдами сўраб мурожаат қилган. Улар орасида ўнлаб мамлакатлар дефолт ёқасида қолган.

Мавзуга оид