Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Замбияда икки эркак сеҳр ёрдамида президентни ўлдиришни режалаштиргани учун қамалди
Уларнинг ёнидан тирик буқаламун ва бошқа «туморлар», жумладан, қизил мато, номаълум оқ кукун ва ҳайвон думи топилган.
Замбияда икки эркак президент Хакаинде Хичилемани жодугарлик ёрдамида ўлдиришни режалаштиргани учун судланди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Қишлоқ оқсоқоли Леонард Фири ва Мозамбик фуқароси Жастин Мабулессе Кандунде декабр ойида ҳибсга олинган. Расмийларнинг таъкидлашича, улардан тирик буқаламун ва бошқа «туморлар», жумладан, қизил мато, номаълум оқ кукун ва ҳайвон думи топилган.
- Жиноятнинг мотиви давлат раҳбарининг ўлдирилиши бўлган, - деди судя Фине Маямбу ўзининг Лусакадаги суд қарорида. - Маҳкумлар нафақат давлат раҳбарининг, балки барча замбияликларнинг душмани эди.
Айбланувчилар икки йилга озодликдан маҳрум этилиб, жазони меҳнат-тузатув лагерларида ўташга ҳукм қилинди.
Айбловда айтилишича, уларни мухолифатчи депутат Эммануэл «Жей-Жей» Банданинг укаси ёллаган, у талончилик, қотилликка уриниш ва ҳибсдан қочгани учун суд қилиниши мумкин.
Замбияда жодугарлик учун жазо Британия мустамлакачилиги давридаги Жиноят кодексига муҳрланган.
Мавзуга оид
22:46 / 20.02.2026
Замбиянинг собиқ президентини 8 ойдан бери дафн қила олишмаяпти
10:54 / 09.04.2025
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди
22:29 / 04.10.2023
«Толибон» 200 га яқин афғонни жодугарликда айблаб ҳибсга олди
16:42 / 18.11.2022