Жамият | 11:00 / 20.10.2020
13166
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Мактабга тайёрлов курсларининг аҳамияти

Invento The Uzbek International School мактабида 5 ёшдан бошлаб тайёрлов гуруҳи очилиши муносабати билан 1-синфга боришдан олдин тайёрлов дарсларининг аҳамиятли жиҳатларига эътибор қаратилмоқда.

Тайёрлов курсларининг аҳамияти ҳамда болаларни қай тарзда мактабга тайёрлаш маъқул?

Бугунги кунда болалар мактабга боришдан олдин қатор билим ва кўникмаларга эга бўлишлари одатий ҳол. Уларнинг қай даражада ўқиш ва ёзиш, тенгдошлари билан мулоқотда бўлиши ҳамда вазифаларни мустақил ҳал эта олиши дарсларни керакли даражада ўзлаштиришлари билан чамбарчас боғлиқ.

INVENTO ҳалқаро мактаби ота-оналар олдидаги ушбу муҳим вазифани англаган ҳолда ҳамда болаларнинг мактаб шароитларига қисқа муддатда кўникишларига кўмаклашиш мақсадида 5 ёшдан бошлаб тайёрлов гуруҳларига қабул қилишни бошлади. Дарсларда болалар мактаб дастури фанлари асосларини ўрганиш билан бир қаторда хорижий тилларни ўзлаштирадилар ҳамда ижодий ва спорт машғулотлари билан банд бўладилар.

Тайёрлов курсларини якунлаган болалар таълим жараёнини Халқаро бакалавриат (IB PYP) дастури бўйича INVENTO The Uzbek International School мактабининг биринчи синфида давом эттиришлари мумкин.

Бошланғич билим олиш имконияти

INVENTO тайёрлов гуруҳи дарсларида иштирок этиш болаларга мактаб ҳақидаги илк таассуротларга эга бўлишга ёрдам беради. IB PYP дастури асосидаги таълим ёрдамида болаларда эътиборни жамлаш, масалаларни ҳал этишга мустақил ва масъулият билан ёндашиш кабилар тарбияланади. Бундан ташқари INVENTO мактаби тайёрлов гуруҳи болаларга тенгдошлари ва уларнинг биринчи устози билан олдиндан танишиш ва дарс муҳитига кўникишга имкон беради.

Янги кун тартибига мослашиш ва янги одамлар билан танишиш тажрибаси

Тайёрлов гуруҳидан танишиш тенгдош ўқувчилар ҳамда устозлар, мактаб дарслари жараёнига тезда кўникишга ёрдам беради. Шу билан бирга, тайёрлов гуруҳидаги кун тартиби дарслар вақтига осон мослашиш ва ўз вақтини мустақил режалаштириш учун фойдали.

Хорижий ўқитувчилар томонидан олиб бориладиган интерактив дарслар болалар учун қизиқарли саргузашт каби уларда изланиш, янги маълумотларни ўрганиш ҳамда табиатдаги қонуниятларни англаб етишга ёрдам беради.

Ўз навбатида тайёрлов дарслари йўл ҳаракати қоидалари хонаси ҳамда KIDZANIA майдончасидаги турли ижтимоий машғулотлар ва ўйинлар билан кетма-кетликда олиб борилади. Болаларнинг соғлом ривожланишлари учун эса махсус галотерапия курслари ҳамда спорт машғулотлари дастури ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, янги билимларни аъло даражада ўзлаштиришлари учун болалар беш маҳал мазали ва фойдали овқатланадилар.

Тайёрлов курслари якунида бўлажак мактаб ўқувчилари дарс жараёнлари учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўладилар ҳамда мактаб таълим дастурини осонлик билан ўзлаштирадилар.

Invento The Uzbek International School халқаро мактабида ҳар лаҳза билим олиш имкониятини беради.

Тайёрлов гуруҳига рўйхатдан ўтиш ёки батафсил маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +99871-210-99-99

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А уй, Tashkent City ХИМ

Сайт: invento.uz

Telegram: t.me/Inventouz

Instagram: @Inventouz

Facebook: fb.com/Inventouz

Реклама ҳуқуқи асосида