Спорт | 20:25 / 20.10.2020
13000
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» мураббийига Европадан таклиф тушди

Туркиянинг «Трабзонспор» клуби «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзега расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet нашри ёзмоқда. 

Манбада айтилишича, Туркия Суперлигаси 5-турида ўз майдонида «Истанбул Башахшеҳир» клубига мағлуб бўлган «Трабзон» раҳбарияти шундай қарорга келган.

Клуб раҳбарияти англиялик мураббий Эдди Ньютоннинг ишидан қониқмаган ва 2015 йилда «Трабзонспор»да ишлаган Шота Арвеладзега таклиф билан чиққан. Hurriyet хабарига кўра, Арвеладзе «Пахтакор»да йилига 1,5 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, икки йил олдин «Пахтакор» билан шартнома имзолаган Шота Арвеладзе «Трабзонспор»да 1993-97 йиллар оралиғида футболчи сифатида ўйнаган. Мураббийлик фаолиятида эса Туркияда «Трабзон»дан ташқари, «Кайсериспор» ва «Қосимпошшо»да ҳам ишлаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид