Жамият | 15:58 / 20.10.2020
4797
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги автотураргоҳда «Тойота»даги телефон олди-сотдисига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида ахборот берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида, пойтахтдаги автотураргоҳларнинг бирида фуқаро Ў.Ш. бошқарувидаги «Тоyоtа» белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида, автомобиль юкхонасидаги 168 миллион сўмлик 80 дона уяли алоқа воситаларини фуқаро Ю.Ж. ноқонуний тарзда шартли харидорга 15 200 долларга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

60 миллион сўмлик товар-моддий бойликларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказди.

Фуқаро И.М. бошқарувидаги «Кобальт» тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, автомобиль салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 10 364 дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, фуқаро А.Б. бошқарувидаги «Исузу» русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу юк автомашинаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 5544 дона қурилишда фойдаланиладиган қўлқоплар борлиги аниқланди.

Дамасга яширилган тиббий буюмлар тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Фарғона» чегара божхона пости ходимлари томонидан мазкур постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро У.С. бошқарувидаги «Дамас» ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 37,3 миллион сўмлик 4 дона тиббий техника ва 707 дона тиббий буюмлар борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид