Жаҳон | 19:52 / 20.10.2020
10296
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Шаржага қатновларни тикламоқда

Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналишидаги парвозлар сешанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.

Фото: Getty Images

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 3 ноябрдан бошлаб Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналишида парвозларни тикламоқда.

Эконом классдаги чипталарни бир томонга 199 еврога сотиб олиш мумкин. Бориш-келиш чиптаси 299 евродан бошланади.

Тошкент – Шаржа – Тошкент йўналишидаги парвозлар сешанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

–Тошкентдан учиш - 08-25, Шаржага қўниш - 11:00;

– Шаржадан учиш - 12-:30, Тошкентга қўниш - 16:40;

Компания шунингдек, Тошкент – Дубай – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар сони оширилганини эълон қилди.

Эндиликда ушбу йўналиш бўйича бир томонга авиачиптани 209 евродан, бориш-келишга эса 319 евродан бошлаб сотиб олиш мумкин. Дубайга парвозлар 25 октябрдан ҳафтасига тўрт марта (душанба, чоршанба, пайшанба ва жума) амалга оширилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид