Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
Авиакомпания баёнотида таъкидланишича, ахборот тизимларига рухсатсиз кириш ёки йўловчилар ва ходимларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш (компрометация) билан боғлиқ бирорта ҳам тасдиқланган ҳодиса қайд этилмаган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниянинг ахборот тизимлари хакерлар томонидан бузилиб, йўловчилар ва ходимлар ҳақидаги маълумотлар қўлга киритилгани ҳамда улар сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар бўйича расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, ҳозирги вақтда ахборот тизимларига рухсатсиз кириш ёки йўловчилар ва ходимларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилиш (компрометация) билан боғлиқ бирорта ҳам тасдиқланган ҳодиса қайд этилмаган. Барча инфратузилма одатдаги тартибда ишламоқда.
“Бир қатор нашрларда гўёки маълумотлар сизиб чиққанининг исботи сифатида келтирилган мисоллар ишончсиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Материалларда кўрсатилган маълумотлар бизнинг ахборот тизимларимизга алоқадор эмас ва дастлабки тахминларга кўра, ҳодиса мавжудлиги ҳақида нотўғри таассурот қолдириш мақсадида сунъий равишда яратилган ёки таҳрирланган бўлиши мумкин”, дейилади расмий баёнотда.
Таъкидланишича, айрим оммавий ахборот воситаларида сиздирилган маълумотлар ҳақида хабарлар тарқалиши муносабати билан хизмат текшируви ўтказилган.
“Ҳеч қандай маълумотлар компрометация қилинмаганига қарамасдан, натижалар бундан кейин ҳимоя даражасини янада кучайтириш мақсадида қўлланади”, дейилади авиакомпания баёнотида.
Мавзуга оид
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
11:22 / 01.08.2025
Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди
21:59 / 28.07.2025
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди
19:28 / 28.07.2025