Ўзбекистон | 10:40 / 21.10.2020
9214
2 дақиқада ўқилади

Борий Алихонов ва Наримон Умаров сенатор бўлди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Борий Батирович Алиханов ва Нариман Маджитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Б.Алиханов ва Н.Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари рўйхатидан чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига тайинланган Б.Алиханов ва Н.Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш масалалари кўриб чиқилди.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 4-моддаси ҳамда Сайлов кодексининг 16-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 39-Қизилтепа сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Борий Батирович Алиханов ҳамда 82-Шўрчи сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Нариман Мажитович Умаровнинг берган ёзма аризасига асосан уларнинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида»ги 2020 йил 20 октябрдаги фармонига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Борий Батирович Алиханов ва Нариман Мажитович Умаровни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб рўйхатга олди.

Мавзуга оид