Иқлим ўзгариши масаласи АҚШдаги сайлов натижасига таъсир қилиши мумкин. Қандай қилиб?
AҚШнинг кейинги 4 йилга сайланадиган президенти иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим роль ўйнаши мумкин.
Экспертлар Дональд Трампни қайта сайлаш глобал исишнинг олдини олишни имконсиз қилиб қўйишидан хавотирда. Уларнинг фикрича, Трамп ёқилғини табиатга зарар етказади деб ҳисобламайди ва уни исталганча сарфлашга имкон беради. Шу сабаб Трамп Париждаги иқлим ўзгаришига қарши кураш борасидаги битимга ҳам қўшилмаган.
Aгар Трамп қайта сайланса...
Трампнинг ғалабаси Aмериканинг Париж битимидан чиқиши билан бир қаторда, ёқилғи ишлаб чиқаришни жадаллаштиришига олиб келиши мумкин. Бу эса дунё иқлими учун жиддий оқибатларга олиб келади.
«Трамп иқлимга оид қоидаларнинг барчасини фойдасиз деб ҳисоблайди», дейди Колумбия университети профессори Майкл Жеррард.
Танқидчиларнинг айтишича, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қоидаларга амал қилишни орқага суриш ҳукумат эътиборидан четда қолмаслиги керак.
«Трамп маъмурияти илмни инкор этиш ва олимларни обрўсизлантириш учун қўлидан келган барча ишни қилди», дейди AҚШ Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги собиқ раҳбари Жина Маккарти.
Байден Трампдан нимаси билан фарқ қилади?
Сайловда Жо Байден ғалаба қозонса, Париж келишувига қўшилишни ва иссиқхона газларини қисқартириш учун 2 триллион доллар ажратишни ваъда қилган. Байденнинг иқлим ўзгариши бўйича режасига кўра, 2035 йилга келиб AҚШ энергетика соҳаси углероддан холи бўлади, 2050 йилда эса АҚШ заҳарли газларсиз ҳудудга айланиши мумкин. Байден бунга саноат ва транспортдан чиқадиган ҳар қандай углеродни қисқартириб, шунингдек, ўрмонларни кўпайтириш орқали эришмоқчи.
Байден AҚШда электр билан юрувчи транспорт воситалари ва поездлар ёрдамида транспортда инқилоб ясаш ғоясини илгари сурмоқда. Шунингдек, у 1,5 миллион экологик тоза уй-жойлар қурмоқчи (бу ерда энергия тежамкор уйлар назарда тутилмоқда – тарж.). Байденнинг тарафдорлари унинг режаси AҚШга нафақат фойда келтириши, балки глобал ҳароратнинг пасайишига ёрдам беришини айтмоқда.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42