Ливиядаги ихтилоф томонлари ярашув ҳақидаги келишувни имзолади
Ливиядаги ихтилоф томонлари Женевада ўтаётган музокаралар давомида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолашди. Бу ҳақда БМТнинг Ливияни қўллаб-қувватлаш бўйича миссияси маълум қилди.

Фото: Reuters
Женевада Ливияда ўт очишни батамом тўхтатишга келишиб олинган. Ҳужжат остида ўз имзоларини томонлар вакиллари ва БМТ бош котибининг Ливия бўйича махсус элчиси ва миссия раҳбари Стефани Уильямс қўйган.
Уильямс ҳужжатни имзолаш маросимидаги нутқида келишув ўзидан “Ливия ихтилофини тартибга солишдаги илк муҳим қадам”ни акс эттиришини айтган. У томонларга ярашув ҳақидаги келишувни тузишга имкон берган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган. Уильямс келишув ливияликларнинг азоб-уқубатларига чек қўйишига умид билдирган.
Таъкидланишича, Ливияда ўт очишни тўхтатиш режими келишув имзоланиши биланоқ кучга киради. Томонлар тўқнашувларнинг олд пазицияларида бўлган барча ҳарбий кучлар ва қуролланган отрядлар ўз лагерларига қайтишига қарор қилишган. Шу билан бирга, Ливиянинг бутун ҳудуди хорижий жангарилардан озод этилиши керак. Бу 3 ой ичида амалга оширилиши лозим. Ўт очишни тўхтатиш режими БМТ томонидан террорчи гуруҳлар деб белгиланган гуруҳларга нисбатан амал қилмайди.
Уильямснинг маълум қилишича, томонлар 23 октябрдан бошлаб то янги ҳукумат шакллантирилгунгача барча машғулот лагерлари ўз ишини тўхтатишига келишиб олишган. Бундан ташқари, хавфсизлик ортидан кузатиш учун қўшма полиция тузилади. Томонлар, шунингдек, йўлларнинг очилиши ҳамда Триполи ва Бенгази ўртасида мунтазам ҳаво алоқаси тикланишини муҳокама қилишган.
Ливияда Фаёз Саррож бошчилигидаги Миллий келишув ҳукумати ва маршал Ҳалифа Ҳафтар қўмондонлиги остидаги Ливия миллий армияси ўртасида узоқ вақтдан бери қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. Миллий келишув ҳукуматини Туркия ва Қатар, Ливия миллий армиясини эса Миср ва БАА қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Мавзуга оид

13:56 / 17.05.2025
АҚШ 1 миллион ғазоликни Ливияга кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда — ОАВ

09:57 / 13.05.2025
Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

09:05 / 31.01.2025