16:30 / 23.10.2020
6931
Реклама

«Тexno Bozor» – сизнинг оқилона танловингиз!

20 октябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида hi-tech услубидаги дизайнда, ўзининг сервис марказига эга, таниқли брендларнинг маиший техникалар ва электроника дўкони иш бошлади. Бу ерда сиз уй, офисда ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган техника буюмларини харид қилишингиз мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. «Texno Bozor» дўконида асосан таниқли брендлар - LG, Samsung, Bosch, Artel, Dell, HP, Acer, Lenovo, Apple, Xiaomi, Philips, Gefest, Goodwell, Tefal, Moulinex, Rowenta, Krups, Emsa, Braun, Beurer, Kenwood маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган. Бундан ташқари, дўконда Dyson ва Kitchen Aid маҳсулотлари сотувини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу эса фақат сифатни биринчи ўринга қўядиган харидорлар учун айни муддао.

Шунингдек, малакали консультант-сотувчилар харид қилаётган маҳсулотингиз ҳақида тўлиқ ахборот беради, зарур бўлганда қайси маиший техникани харид қилишда ҳам маслаҳатларини аяшмайди.

Дўкон 3 та катта залдан иборат:

  • биринчи майдончада кичик ҳажмли маиший техникалар;

  • иккинчи залда йирик ҳажмли буюмлар (музлатгич, телевизор ва бошқалар);

  • учинчи BBQ (барбекю) залида эса ошхона жиҳозлари ва кондиционерлар мавжуд.

«Texno Bozor» дўконида доимий равишда чегирмали акциялар ўтказиб турилади. Бунда харидорлар маҳсулотларни анча арзон нархда сотиб олишлари мумкин. Шу билан бир қаторда, дўкон маъмурияти катта ҳажмдаги техникалар, жумладан, газ плитаси, кондиционер ва бошқаларни жойига ўрнатиб беришни ҳам ўз зиммасига олади ва хизматлар бепул амалга оширилади.

Эндигина харид қилган маҳсулотингиз айрим сабабларга кўра ишламаяптими? Ташвишланманг. Бунинг ечими бор. «Texno Bozor» дўконида харид қилинган ҳар қандай маҳсулотга 10 кунлик кафолат берилади. Бу вақт мобайнида сотиб олган техника буюмингизни бошқасига алмаштириб олишингиз мумкин.

«Texno Bozor» дўкони очилиш муносабати билан қатор чегирмаларини эълон қилади:

  • исталган кир ювиш машинасини октябрь ойида харид қилинг ва унга бепул 3 кг кир ювиш кукуни қўшиб берилади;
  • октябрь ойида Polaris маиший техника компаниясида ишлаб чиқарилган айрим маҳсулотларга 30 фоизлик чегирма мавжуд;
  • октябрь-ноябрь ойларида қаҳва тайёрлайдиган машинани харид қилсангиз, 3 кг қаҳва совға тариқасида бепул берилади;
  • Samsung Stick чангютгичини 20 ноябргача харид қилинг ва Delonghi брендидан гриль-вафельницага эга бўлинг (маҳсулот сони чегараланган);
  • октябрь-декабрь ойларида харид қилинган Beats қулоқчинларига 70 фоизгача чегирма бор;
  • харид қилинган ҳар бир кир ювиш машинаси учун ўрнатиб бериш мутлақо бепул амалга оширилади;
  • LG кондиционерлари учун йил охирига қадар ўрнатиб бериш хизмати бепул;
  • бу ойда 2.5 млн сўмдан ортиқроқ суммада харид қилинган кичик маиший техника ва 5 млн сўмдан қимматроққа сотиб олинган катта маиший техника учун korzinka.uz супермаркетлар тармоғида маҳсулот хариди учун 100 000 сўмлик ваучер совға қилинади;
  • октябрь-декабрь ойларида харид қилинган ҳар 2 та идиш-товоқ учун 5 фоизлик, ҳар учтаси учун 10 фоизлик чегирмага эга бўлинг;
  • исталган ноутбук хариди учун 32 Gb флеш хотира ва сичқонча ёки сумка совға тариқасида қўшиб берилади.

Бундан ташқари, кофеман (қаҳвани татиб кўриб баҳо берувчи)лар учун махсус дегустация бурчаги мавжуд бўлиб, у ерда харидорлар қаҳва тайёрлайдиган машина имкониятларини жойида текшириб кўриш имкониятига эга.

Мижозлар қулайлиги учун бўлиб тўлаш имконияти ҳам яратилган. Сотиб олинган техника буюмлари тўловини 1 йилгача Unired карталари орқали амалга ошириш мумкин.

Тошкент шаҳри бўйлаб бепул етказиб бериш хизмати мавжуд.

«Texno Bozor» дўконига келинг ва ўзингиз ҳаммасига гувоҳ бўлинг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 75 уй

Telegram: t.me/texnobozor_uzbekistan

Facebook: fb.com/texnobozor

Instagram: @texnobozor.uz

Сайт:  technobozor.uz

Телефон рақами: +998332020080

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top