20 октябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида hi-tech услубидаги дизайнда, ўзининг сервис марказига эга, таниқли брендларнинг маиший техникалар ва электроника дўкони иш бошлади. Бу ерда сиз уй, офисда ва бошқа мақсадларда ишлатиладиган техника буюмларини харид қилишингиз мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. «Texno Bozor» дўконида асосан таниқли брендлар - LG, Samsung, Bosch, Artel, Dell, HP, Acer, Lenovo, Apple, Xiaomi, Philips, Gefest, Goodwell, Tefal, Moulinex, Rowenta, Krups, Emsa, Braun, Beurer, Kenwood маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган. Бундан ташқари, дўконда Dyson ва Kitchen Aid маҳсулотлари сотувини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу эса фақат сифатни биринчи ўринга қўядиган харидорлар учун айни муддао.



Шунингдек, малакали консультант-сотувчилар харид қилаётган маҳсулотингиз ҳақида тўлиқ ахборот беради, зарур бўлганда қайси маиший техникани харид қилишда ҳам маслаҳатларини аяшмайди.

Дўкон 3 та катта залдан иборат:
- биринчи майдончада кичик ҳажмли маиший техникалар;

- иккинчи залда йирик ҳажмли буюмлар (музлатгич, телевизор ва бошқалар);


- учинчи BBQ (барбекю) залида эса ошхона жиҳозлари ва кондиционерлар мавжуд.

«Texno Bozor» дўконида доимий равишда чегирмали акциялар ўтказиб турилади. Бунда харидорлар маҳсулотларни анча арзон нархда сотиб олишлари мумкин. Шу билан бир қаторда, дўкон маъмурияти катта ҳажмдаги техникалар, жумладан, газ плитаси, кондиционер ва бошқаларни жойига ўрнатиб беришни ҳам ўз зиммасига олади ва хизматлар бепул амалга оширилади.







