Жаҳон | 20:10 / 27.10.2020
2604
1 дақиқада ўқилади

Туризм тармоғининг пандемия сабабли йўқотишлари 730 миллиард долларни ташкил қилди 

Дунёда коронавирус пандемияси сабабли сайёҳлик сафарлари сони қисқариши туризм тармоғига 2020 йилнинг илк 8 ойида 730 млрд долларлик зиён етказди. Бу ҳақда БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилотида маълум қилинди.   

Фото: Globallookpress

Ташкилотда хабар берилишича, пандемия сабабли сафарларга киритилган чекловлар жаҳон туризмига кучли таъсир кўрсатишни давом эттирмоқда. Охирги маълумотларга кўра, жорий йилнинг илк 8 ойида халқаро сафарлар  миқдори 70 фоизга камайиб кетди. Бу эса 730 млрд доллар йўқотилишига олиб келган. Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич 2009 йилда жаҳон молиявий инқирози вақтида кўрилган зарардан 8 маротаба кўпроқни ташкил қилади.   

2019 йилда бошқа давлатларга саёҳат қилган туристлар сони 1,5 млрд кишини ташкил қилган. 

Мавзуга оид