Қозоғистонда юзлаб кишилар сиёсий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиб митинг уюштирди
Митинг якунига кўра сиёсий маҳбусларни озодликка чиқариш ва мамлакатда аралаш сайлов тизимини жорий этиш талаблари битилган резолюция қабул қилинди.
Алматида 500га яқин киши Валихонов номидаги майдонда тўпланиб сиёсий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилди.
Митинг якунига кўра сиёсий маҳбусларни озодликка чиқариш ва мамлакатда аралаш сайлов тизимини жорий этиш талаблари битилган резолюция қабул қилинди.
"Маҳаллий бошқарувни жорий этиш, фуқароларга ҳокимлар, маҳаллий даражадаги судьялар, полиция органлари раҳбарларини сайлаш ҳуқуқини бериш. Эркин, адолатли сайловларни таъминлаш, ҳокимиятнинг ваколатли органларини шакллантириш, партияларни рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш, маслаҳат ва мажлислар депутатларини сайлашда аралаш сайлов тизимига қайтиш талаб қилинади", - дейилади резолюцияда.
Митинг иштирокчилари шунингдек, 2020 йил 1 январдан кучга кирган маслаҳатларга оид қонунга киритилган ўзгартиришлар бекор қилинишини, барча давлат хизматчилари ва судьяларнинг даромад ва харажатлари оммавий декларация қилинишини талаб қилишди.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024